Реклама

Пинхон Севгим

Пинхон Севгим
 
Мендаги туйғулар ўтди беқарор,

Кўзларим термулар кунларим хаста.

Сен учун аталган муҳаббатим бор,

Висолнинг биз учун гуллари даста.

 

 

Сени оқ тулпорда кутдим йуқладим,

Ҳар гал кутганларим сен эмас эди.

Юракнинг олдида ўзим оқладим,

Оқ шахзода мен учун ҳавас эди.

 

 

Лек гуллар ўсдилар қанот қоққани,

Тўкилди барглари юрак пойига.

Гулларга парвона капалак қани,

Хазонлар яқиндир баҳор ёрига.

 

 

Гарчанд топмаганим, кутганим сенсан,

Кўксингга қадалар ишқим нигоҳи.

Толга шивирлаган шаббода менман,

Арш томонга илмоқ истайман гоҳи.

 

 

Яна шундай дея яна кутаман,

Сендан хабар келар етказар тушлар.

Кўнгил йўлларидан ёлғиз ўтаман,

Менга ҳамроҳ бўлар қанотсиз қушлар.

 

 

Севгимни сенингдек тутаман пинҳон,

Қора булутлардан ёмғир қўмсайман.

Само юрагимга бермайди имкон,

Сени жоним қадар севмоқ истайман.


11-03-2015, 15:11
Автор: LEYLA_NDK
Просмотров: 5 422
Рейтинг:
Нашли ошибку?   
Теги: She'rlar


Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Комментарии 2



[an error occurred while processing the directive]